Британиянинг Нортгемпшир графлиги ўт ўчирувчилари ноодатий вазифага тўқнаш келди: маҳаллий фермерлардан бири пластик ўриндиққа тиқилиб қолган сигирига ёрдам беришни сўраб, ўт ўчирувчиларга мурожаат қилди. Бу ҳақда «Vesti.ru» хабар бермоқда.
Қутқарувчилар жонивор қандай қилиб катта бошини пластик ўриндиқнинг ўтирадиган қисми ва қўлчаси оралиғидаги бўшлиққа тиққанини тушуна олмади. Ўт ўчирувчилар «тузоққа» тушиб қолган сигирни сурат олиб, фотони Twitter’га жойлаштирди — сигир шу заҳоти интернет юлдузига айланди.
https://twitter.com/northantsfire/status/637175872055844864
Хабар беришларича, ўт ўчирувчилар сигирни суратга олганларидан сўнг, бахтсиз сигирни тезда тузоқдан озод қилган.
Изоҳ (0)