Буюк Британия баллистик ядровий ракеталарни ташувчи «Трайдент» сувости кемалари қароргоҳи ҳисобланган Шотландиядаги «Фаслейн» ҳарбий-денгиз кучлари базасини модернизация қилиш учун яқин 10 йил давомида 500 миллион фунт-стерлинг (770 миллион доллар) сарфлайди. Бу ҳақда, «ТАСС» хабарига кўра, Британия молия вазири Жорж Осборн маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, мазкур маблағлар «инфратузилмавий лойиҳаларга, хусусан, кемалар учун мўлжалланган кўтаргичлар, причаллар ва тўлқинқайтаргичларни қуриш учун» сарфланади. Модернизация ишлари 2017 йилда бошланиши керак.
Осборннинг сўзларига кўра, мазкур қарор ҳукуматнинг «кейинги авлод сувости флоти операцияларида ‘Фаслейн’ базаси етакчи бўлишини таъминлаш борасидаги интилишлари»дан далолат беради. «Ҳарбий-денгиз кучларининг бу базасида, шунингдек, қиролликнинг бошқа ҳудудларида мингта янги иш ўрни яратилади», — деди вазир.
Изоҳ (0)