Номзоди Республикачилар партиясидан АҚШ президентлиги учун илгари сурилиши кутилаётган Висконсин штати губернатори Скотт Уокернинг сўзларига кўра, шимолий қўшни — Канада билан чегарада девор қуришдан АҚШ манфаат топиши мумкин. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Журналистнинг АҚШга террорчилар кириб келиши олдини олиш мақсадида шундай девор қурилиши эҳтимолига қандай қарайсиз, қабилидаги саволига Уокер шундай жавоб берди: «Одамлар биздан бу ҳақда Нью-Гэмпшир штатида сўраганди (штатнинг шимолий қисми Канада билан чегарадош), уларда, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларида ҳақли хавотирлар туғилмоқда. Шундай экан, бу масалани кўриб чиқишга асос бор».
Губернаторнинг сўзларига кўра, «АҚШни террорчилардан ҳимоя қилиш девор қуриш ва чегараларни муҳофаза қилиш билан тугамайди». «Бунда махсус хизматларга террорчиликка қарши курашда зарур барча имкониятларни ҳам тақдим этмоқ керак», — деди Уокер.
Аввалроқ республикачилар орасида сайловолди пойгасида етакчилик қилаётган миллиардер Дональд Трамп ноқонуний муҳожирлардан ҳимояланиш мақсадида АҚШ ва Мексика чегарасида девор қуриш ташаббуси билан чиққанди. Унинг сўзларига кўра, агар у президент этиб сайланса, Мексика ҳукуматини мазкур девор қурилишини молиялаштиришга мажбур қилади.
Изоҳ (0)