Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 31 август, душанба куни мамлакат мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Шаҳар маъмуриятининг маълум қилишича, Бишкекнинг барча тўрт туманида халқ сайллари, оммавий спорт тадбирлари, танловлар ва мусиқий дастурлар ташкил этилди. Ала-Тоо марказий майдонидаги тантанали маросимда эса Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев қатнашади.
Шунингдек, шаҳар чеккасидаги Аламиддин қишлоғида байрам тантаналари доирасида III халқаро палов фестивали ташкил этилади. Унда Қирғизистон ва қўшни мамлакатлардан ўнлаб ошпазлар иштирок этади.
Тантаналар вақтида Бишкек шаҳрида тўрт мингдан ортиқ милиция ходимлари тартибни сақлаб туради.
Изоҳ (0)