АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти, мамлакат давлат органлари ҳамда хусусий компанияларига нисбатан давом этаётган киберҳужумлар сабаб, Хитой компаниялари ва жисмоний шахсларига нисбатан жорий этиладиган санкциялар лойиҳасини ишлаб чиқишга киришди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
The Washington Post’нинг ёзишича, санкциялар АҚШга тегишли махфий маълумотларнинг ўғирланишидан манфаат топган компания ва жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилади.
АҚШ маъмурияти санкцияларни жорий этиш ёки этмаслик ҳақида якуний бир қарорга келмаган. Қайд этиш жоиз, Қўшма Штатлар шу вақтга қадар киберҳужумлар сабаб ҳеч қачон санкция эълон қилмаган.
«Си Цзиньпиннинг АҚШга ташрифи арафасида санкциялар жорий этилиши мумкинлиги ҳам киберҳужумлар АҚШни қанчалар хафа қилганидан далолатдир», — деб ёзади The Washington Post.
Аввалроқ, 2015 йил апрелида Барак Обама киберҳужумлар муносабати билан иқтисодий санкциялар жорий этишга рухсат беришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини имзолаган эди.
Изоҳ (0)