Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиядан учирилган «Топол» баллистик ракетаси Тошкент осмонида кўриниш берди, дея хабар бермоқда «Kun.uz» интернет-нашри.

Фото: kun.uz

Фото: kun.uz

«22 августда Москва вақти билан 18:13 (Тошкент вақти билан 20:13) да Россиянинг стратегик вазифаларни бажарувчи қўшинлари томонидан Россиянинг Астрахан вилоятида «Капустин Яр» давлат марказий полигонидан РС-12М «Топол» қитъалараро баллистик ракетаси синов парвози амалга оширилди», — деб хабар берди «Интерфакс» ахборот агентлигига Россия Мудофаа вазирлиги вакили полковник Игорь Егоров.

https://www.youtube.com/watch?v=YFpXxB74bGo&феатуре=youtu.be

Егоровнинг айтишича, «парвоздан мақсад қитъалараро баллистик ракеталарнинг жанговор жиҳозланишини синовдан ўтказиш бўлган». Ракетанинг жанговор қисми Қозоғистондаги «Сари-Шаған» полигонидаги шартли нишонни берилган аниқлик билан бартараф этди.

Фото: kun.uz

Фото: kun.uz

Ракета учирилгандан бироз ўтиб, тахминан соат 20:15—20:30 оралиғида Тошкентнинг баъзи туманлари, шуниндек, Ўзбекистоннинг Қозоғистонга яқин ҳудудлари аҳолиси осмонда номаълум учар жисмни кузатган. Бу учар жисм Россиядан учирилган баллистик ракета бўлиши мумкин, деган тахмин бор. Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан бирор-бир расмий изоҳ берилгани йўқ.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?