Пекин шаҳрида 19—21 август кунлари Ўзбекистон ва Хитой Ташқи ишлар вазирликлари делегациялари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маслаҳатлашувлар давомида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асоси инвентаризация қилинди, икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, ҳамкорликнинг ҳуқуқий негизини ривожлантириш ва кенгайтиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)