Қуролланган кишилар Мали шимолида жойлашган Габери қишлоғига ҳужум қилди, дея хабар бермоқда «Коммерсант.ru». Қуролли кучлар вакиллари маълум қилишича, натижада ўн киши ҳалок бўлди.
Ҳодиса Малининг Севарэ шаҳридаги меҳмонхонага уюштирилган ҳужум билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги ҳозирча аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ номаълум шахслар Малининг марказий қисмидаги меҳмонхонага ҳужум қилган эди. 8 август куни Мали ҳарбийлари меҳмонхонани жангарилардан озод қилиш операциясини якунлади. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум натижасида жами 12 киши — беш ҳарбий хизматчи, икки нафар гаровдагилар ҳамда тўрт нафар террорчи деб гумон қилинаётган шахс ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)