«Соуделор» тўфони ёпирилиши оқибатида Шарқий Хитойдаги Чжецзян провинциясининг Веньчжоу шаҳрида тўққиз киши ҳалок бўлди, яна уч киши дом-дараксиз йўқолди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Тайфун 8 август, шанба куни Фуцзянь провинцияси соҳилбўйига ёпирилган, сўнг Чжецзян ва Сзянси провинцияларига ўтган. Офат оқибатида кўрилган зарар 248 миллион юанга (салкам 40 миллион доллар) етиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)