«Миссис Россия—2015» танловида санкт-петербурглик олти боланинг онаси Екатерина Кирмель ғалаба қозонди. Бу ҳақда кўрикнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Танловнинг финал босқичи иштирокчилари турмуш қурган ва камида бир нафар фарзанднинг онаси бўлиши шарт эди. Финалга 22 ёшдан 44 ёшгача бўлган 15 аёл йўл олганди.
Танловда ғолиб чиққан 37 ёшли Екатерина Кирмель иккита олий маълумотга эга. У рақсга тушади, бодибилдинг ва енгил атлетика билан шуғулланади. Унинг 17 ва 12 ёшли ўғиллари, 10, 9, 6 ва 4 ёшли қизлари бор.
Изоҳ (0)