Москва вилоятида гидроплан билан тўқнашиб кетган Robinson вертолётини мотопарапланер спорти бўйича жаҳон чемпиони Вадим Бухтияров бошқаргани маълум бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 8 август, шанба куни Robinson вертолёти ва гидроплан ҳаводаги тўқнашувдан сўнг Истра сув омборига қулаган. Улар айни пайтда бир-биридан 5 метр масофада ётибди.
Россия тергов қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар сони 9 киши атрофида, улар орасида вояга етмаганлар ҳам бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)