Тайванга «Соуделор» супертайфуни ёпирилиши оқибатида бир миллиондан ортиқ аҳоли электр таъминотидан узилиб қолди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, ҳозиргача тўфон натижасида уч киши ҳалок бўлган, бир киши бедарак йўқолган, яна 27 киши эса турли даражада тан жароҳати олган.
Аввалроқ Тайвань ва Хитой ҳукуматлари яқинлашиб келаётган тайфун сабаб етти минг кишини хавфсиз ҳудудларга кўчирган эди. Ўнлаб рейслар бекор қилинган ёки қолдирилган, поездлар қатновининг қолдирилиши ёки бекор қилиниши сабаб 30 минг киши ўз манзилига ета олмаган.
Қайд этиш жоиз, «Соуделор» 2015 йилнинг энг кучли тропик циклони сифатида таърифланмоқда.
Изоҳ (0)