АҚШ президенти Барак Обама оиласи билан бирга Вашингтонни тарк этиб, таътилни ўтказиш учун Атлантика океани соҳилларидаги ҳашаматли Мартас-Винъярд курортига йўл олди. «Korrespondent.net» хабарига кўра, Обама 23 августга қадар давом этадиган таътилга аёли ва кичик қизи билан бирга йўл олган.
Маълум қилишларича, таътил давомида президент оиласига миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сьюзан Райс ва Оқ уй катта маслаҳатчиси Валери Жаррет ҳамроҳлик қилади. Обамалар оиласи курортдаги умумий майдони 4 гектар бўлган 12 миллион долларли виллада истиқомат қилади.
Аввалроқ Обаманинг 17 кунлик таътили ўртача америкаликнинг меҳнат таътилидан тўрт баробар кўп эканлиги ҳақида хабар берилганди. Амалдаги қоидаларга кўра, АҚШда ишлаётган фуқаро бир йилда бир марта 16 кунлик пули тўланадиган меҳнат таътилига чиқиши мумкин. Бироқ мамлакатдаги меҳнаткашларнинг фақат 25 фоизи бу ҳуқуқдан фойдаланади, қолган америкаликларнинг ўртача меҳнат таътили атиги 4 кун давом этади.