Миср Сувайш канали остида олтита туннель қурилишини эълон қилди. Канал маъмурияти раҳбари адмирал Мохаб Мамиш бу лойиҳа янги тармоғи 6 август куни ишга туширилган канални ривожлантириш режасининг иккинчи босқичи эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Адмиралнинг таъкидлашича, узунлиги 3,5 километр бўлган 5 та автомобиль магистрали ва 7 километр масофага чўзиладиган, йўловчи ва юк поездлари учун мўлжалланган темирйўл туннели мамлакатни Синай билан боғлайди.
Лойиҳа қиймати, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 29 миллиард Миср фунтини (3,66 миллиард доллар атрофида) ташкил этмоқда.