Чилида 17-қаватдан қулаб тушган 23 ёшли Себастьян Рейеснинг сон суяги синган холос, деб хабар беради «Vesti.ru». Кузатув камераларида унинг кўп қаватли уй яқинидаги тўхташ жойи томига урилиб, ерга қулаб тушгани тасвирга олинган.
Ҳодиса 25 июль тонгида Ранкагуа шаҳрида содир бўлган. 40 метрли баландликдан йиқилиб тушган маст йигит касалхонага етказилди. У ерда шифокорлар унинг фақат тос ва сон суяги синганлигини қайд этди.
Дўстлари билан дам олишдан сўнг, улардан бирининг уйига қайтган Рейес тоза ҳаво олиш учун балконга чиққан. Тўсиққа ўтирган йигит мувозанатини йўқотган.
https://youtu.be/DZcz48WKcB8
Изоҳ (0)