Франциянинг Ҳинд океанидаги Реюньон ороли соҳилларида жомадон топилди, дея хабар бермоқда «РБК». Уни Boeing 777 самолёти қанотининг бир қисмига ўхшаш буюм топилган жойда аниқлашди.
Титилиб кетган жомадон 30 июль, пайшанба куни Тошкент вақти билан 13:30 да маҳаллий хизматчи томонидан топиб олинди. Уни терговчиларга топшириш учун полиция олиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Реюньон оролидан самолёт қанотининг парчаси топилган ва мутахассислар у бир йил аввал йўқолган Boeing 777 самолётига тегишли эканлигига ишонч билдирган эди.
Изоҳ (0)