Австралиянинг шимоли-шарқий соҳилбўйида 30 июль, пайшанба куни кейинги 80 йил мобайнида мамлакат тарихидаги энг кучли —5,3 магнитудали зилзила бўлиб ўтди. Бу ҳақда DPA агентлиги Geoscience Australia миллий геология хизматига асосланиб, маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Зилзила 15 сониядан икки дақиқагача давом этган, ерости силкинишларининг маркази Квинсленд штати соҳилбўйидан 100 километр узоқда, 30 километр чуқурликда жойлашган. Полиция маълумотларига кўра, зилзила оқибатидаги вайронагарчиликлар ҳақида хабарлар берилмаган.
Изоҳ (0)