АҚШ Россия бизнесменлари ва компанияларига қарши қўшимча санкциялар киритди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» АҚШ молия вазирлигига таяниб.
Сектор санкцияларига Ташқи иқтисодий банк (ТИБ) ва «Роснефть» тузилмалари, хусусан, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди, «ТИБ-лизинг», «ТИБ Капитал», «Связь банк», «РН-Юганскнефтегаз», Rosneft Trading, «ЭКСАР», «Глобэкс» банки учради.
Янгиланган қора рўйхатга Роман Ротенберг, Сергей Курченко, Александр Янукович (Украина собиқ президенти Виктор Януковичнинг ўғли) ва бошқалар киритилди.
АҚШ ҳукумати Украинадаги воқеалар юзасидан жами 11 жисмоний ва 15 юридик шахсларга нисбатан санкциялар жорий қилди.
Изоҳ (0)