Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Италия президенти Сержо Маттарелла ҳамюрти, астронавт аёл Саманта Кристофореттини «Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирлади. Мамлакатнинг энг нуфузли мукофотларидан бирини топшириш маросими Римдаги президент саройида бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Кристофоретти коинотга парвоз қилган биринчи италиялик аёл бўлди. Европа коинот агентлигида (ЕКА) ундан олдин икки хоним астронавтлик мақомини қўлга киритган.

Саманта 2014 йил ноябрида «Союз ТМА-15М» кемасининг бортмуҳандиси сифатида Халқаро коинот станциясига йўл олди. Бу сафар давомида у аёллар ўртасида коинотда бўлиш давомийлиги бўйича рекорд ўрнатди: 199 кун, 16 соат ва 42 дақиқа. 11 июлда Саманта Ерга қайтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар