БМТ бош котиби 16 июль, пайшанба куни Саудия Арабистони пойтахтида юз берган портлашни қоралади, деб хабар беради «ТАСС».
Пан Ги Мун террорчилик ҳаракати рўза якунланиши муносабати билан ўтказиладиган Ийд ал-Фитр байрами арафасида содир этилганлигидан ғазабланди. У ҳужум учун жавобгар шахсларни судга беришга чақирди, шунингдек, мамлакат ҳукумати ва аҳолисига ҳамдардлик билдирди.
Қироллик Ички ишлар вазирлигининг маълумотига қараганда, портлаш полиция ходимлари машинани кўздан кечириш учун тўхтатганда юз берган. Жабрланган икки нафар полиция ходимлари тиббий муассасага етказилган.
Изоҳ (0)