Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Гудермесдаги болалар озиқ-овқат комбинати, консерва ва гўшт цехи, кондитер фабрикаси ва сут комбинатини бориб кўргани ҳақида «ВКонтакте» саҳифасида маълум қилди.
У ушбу корхоналар фаолиятини мақтаб, улар орқали импорт ўрнини босиш муаммоси ҳал бўлаётганини ёзган.
«Жамоатчиликка қарата, бундан буён дастурхонимда Чеченистондан ташқарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўлмаслигини эълон қилдим. Бу тақиқни бузса, Медни Мусаевна (рафиқаси) билан ажрашишимни айтдим», — дея қайд этган Қодиров.
У уйга қайтгач, рафиқаси билан ажрашиши ҳақидаги ҳазили учун онасидан гап эшитганини ҳам қўшимча қилган.
Изоҳ (0)