Жанубий Корея 9—11 сентябрь кунлари Сеулда бўлиб ўтиши режалаштирилган минтақавий хавфсизлик бўйича мажлисга илк бора КХДР вакилларини таклиф қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Жанубий Корея мудофаа вазирлигига таяниб.
Таъкидланишича, Сеул хавфсизлик ва мудофаа музокаралари 30 дан ортиқ мамлакат иштирокида мудофаа идоралари раҳбарларининг ўринбосарлари даражасида ўтказилади.
Ҳозирча Пхеньян Сеулнинг таклифини қабул қилиш-қилмаслиги номаълум.
Изоҳ (0)