13 июль, душанба куни Украина бош вазири Арсений Яценюк илк бор ўтказилаётган Украина – АҚШ инвестиция анжуманида иштирок этиш учун ҳукумат делегацияси билан ушбу мамлакатга келади. Шунингдек, унинг Қўшма Штатлар раҳбарияти билан учрашувлари ҳам режалаштирилган. Бу ҳақда ҳукумат ахборот ва жамоатчилик билан алоқалар котибиятига асосланиб, «Liga.net» хабар бермоқда.
14 июль,сешанба куни Яценюк ишчи ташриф билан Канадага боради ва мамлакат бош вазири Стивен Харпер билан кўришади. Учрашув чоғида, жумладан, Украина ва Канада ўртасида эркин савдо ҳудуди ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолаш масаласи кўриб чиқилади.
15 июль, чоршанбада эса ҳукумат раҳбари Буюк Британияга йўл олади. Бош вазир Дэвид Кэмерон билан учрашувда икки мамлакат ўртасида савдо соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва Украинага Британия инвестицияларини жалб этиш имкониятлари муҳокама этилади.
Изоҳ (0)