Ipsos халқаро жамиятшунослик маркази Reuters билан ҳамкорликда ўтказган сўровларга кўра, Флорида штати собиқ губернатори Жеб Буш ва миллиардер Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимига Республикачилар партиясидан энг таниқли номзодлар бўлиб турибди. Бу ҳақда «Kommersant.ru» хабар бермоқда.
Уларни сўровда қатнашганлар деярли бир хил қўллаб-қувватлаган — тегишли равишда 16,1% ва 15,8%. Учинчи ўринда Нью-Жерси штати губернатори Крис Кристи (9,5%), ундан кейинги ўринларда эса Кентукки штатидан сайланган сенатор Рэнд Пол (8,1%) ва нейрожарроҳ Бен Карсонни (7,2%) кўриш мумкин.
Демократик партия номзодлари орасида собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон (48,3%) ҳамда Вермонт штатидан сенатор Бёрни Сандерс, (22,9%) олдинда бормоқда. Учинчи ўринни эса АҚШ вице-президенти Жозеф Байден (10,7%) эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)