Испания шимоли-шарқидаги Сарагоса шаҳри яқинида жойлашган қариялар уйида юз берган ёнғин натижасида саккиз киши ҳалок бўлди, 11 киши жабрланди. «ТАСС» хабарига кўра, ўлим ҳолатларига ис гази сабаб бўлган.
Ҳозирги вақтга келиб ёнғин ўчирилган. Саккиз киши қурбон бўлганига қарамай, маҳаллий маъмурият ўт ўчирувчиларнинг ишига юқори баҳо берди.
Изоҳ (0)