Америкалик олимлар ҳаракатдаги сувости вулқони оғзида акулаларнинг икки тури ва скатни аниқлаб, уларни видеога туширишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Тинч океани жанубида жойлашган Кавачи вулқони оғзидаги экстремал шароитлар туфайли олимлар унинг ичига кўпи билан бир соатга видеокамерани тушира олди, холос. 45 метр чуқурликка туширишлардан бирида икки турдаги акула, скат, медуза ва бир неча хил балиқларни пайқашган.
«Йирик денгиз жониворлари ишқор даражаси юқори бўлган ўта иссиқ сувда яшаётганига гувоҳ бўлдик. Энди улар бу шароитга қандай мослашганини аниқласак бўлгани», — дейди суратга олишни амалга оширган муҳандис Бреннан Филлипс.
https://youtu.be/0e3t18rrjOA
Изоҳ (0)