Испаниянинг Баракалдо шаҳрида 22 киши 40 метр баландликда тўхтаб қолган аттракцион «қамали»да қолди. Бу ҳақда El Correo нашрига таяниб, «Kommersant.ru» хабар бермоқда.
Механик қисмлардаги нуқсонлар авария сабачиси бўлгани тахмин қилинмоқда. Аттракционда фавқулодда ҳолатларда тушириш тизими ишламай қолган, шу сабаб ўт ўчирувчилар одамларни нарвон ёрдамида олиб тушишига тўғри келди.
Изоҳ (0)