Вояга етмаган фин хакери Жулиус Кивимаки икки йиллик шартли қамоқ жазосини олди. Бу ҳақда Финляндиянинг «Калева» газетасига асосланиб, The Daily Dot хабар бермоқда.
Zeekill лақаби билан танилган 17 ёшли Кивимаки Lizard Squad хакерлар гуруҳи таркибида 50,7 минг кибержиноятни амалга оширган.
Ушбу жазодан ташқари, суд қарорига кўра, ўсмир «кибержиноятга қарши курашиши» лозим. Аммо бу қандай юз бериши кераклигига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)