BBC корпорацияси micro:bit мини-компьютерини тақдим этди, уни барча еттинчи синф ўқувчиларига бепул тарқатишмоқчи, дея хабар бермоқда Meduza. 2015 йил кузида бундай қурилмаларга бир миллионга яқин мактаб ўқувчилари эга бўлади.
Компьютер тўртга беш сантиметрли плата бўлиб, у 25 та ёруғлик диоди, иккита тугма, акселерометр, компас ва магнитометр билан жиҳозланган. Ёруғлик диодлари ёрдамида маълум бир хабарларни чиқариш мумкин. Тугмаларни ҳар қандай нарса, жумладан плеердаги мусиқаларни ўтказиш ёки ўйин қаҳрамонини бошқариш учун дастурлаб қўйиш мумкин.
BBC micro:bit ноутбук, бошқа бир мини-компьютер ёки бошқа қурилмаларга уланиши мумкин. У иккита АА батареяларида ишлайди, бироқ USB орқали ҳам қувват олиши мумкин.
Изоҳ (0)