Селфига қарам бўлиб, ўз ҳаётини хавф остида қолдираётган москваликлар сони муттасил ошиб бормоқда, дея хабар беради «Hi-tech.mail.ru».
«Бизда айнан селфи ихлосмандларини руҳан қўллаб-қувватлашга мўлжалланган хизмат ташкил этилган. Агар сиз бир кун ҳам селфисиз яшай олмаслигингизни ҳис қилсангиз, бизнинг псилохогик хизматимизга қўнғиро қилинг – сизга албатта ёрдам беришади», — деди Россияниг бош наркологи Евгений Брюн.
Мутахассиснинг қайд этишича, бу муаммо аслида тасаввур қилинганидан анча кенг қамровли. Унинг сўзларига кўра, бугун ўзини ўзи суратга олиш мода даражасига чиқди ва ёшлар бунга қарши ўзида куч топа олмаяпти, шу сабабли ҳам селфи билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар сони ортиб бормоқда.
Изоҳ (0)