Лондоннинг «Челси» клуби шарафини 11 йил давомида ҳимоя қилган тажрибали дарвозабон Петр Чех пойтахтнинг бошқа бир жамоаси – «Арсенал» билан шартнома имзолади. Чех «канонирлар» билан кўп йиллик келишувга имзо чеккан, деб хабар беради «Olamsport.com».
Маълумотларга кўра, 33 ёшли футболчининг трансфери «Арсенал»га 11 миллион фунт стерлингга тушган. Дарвозабоннинг ўзи эса янги клубида ҳафтасига 100 минг фунт маош олади. Бу билан у «Арсенал» тарихидаги энг кўп маош олувчи дарвозабонга айланади.
Петр Чех «Челси» либосида 485 та расмий ўйинда майдонга тушган. Жами 15 та совринни қўлга киритган.
Изоҳ (0)