Нигерияда ўғирлаб кетилган аргентиналик фермер Сантьяго Менендес футболчи Лионель Мессининг исмини тилга олиш орқали ўлимдан қутулиб қолганини маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Фермер ўтган ҳафта Нигерияда номаълум қуролли кишилар томонидан ўғирлаб кетилган эди. Унинг айтишича, ўғрилар билан алоқага киришиш учун Мессининг фамилиясини бақириб айтган. Икки суткадан сўнг Менедесни пул эвазига қўйиб юборишган.
Изоҳ (0)