Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи — Самвел Бабаян спорт журналистикаси соҳасида фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари вакиллари билан норасмий учрашув ташкил этди, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
«Ушбу йиғилишни уюштириш ғояси миллй терма жамоанинг янги бош мураббийидан чиққан бўлиб, ундан кўзланган мақсад юртимизда футболни ёритаётган барча нашрлар вакиллари билан танишиб олиш, уларнинг ғоя, таклиф ва танқидларини тинглаш, биргалашиб уларни бартараф этиш ва энг муҳими миллий терма жамоа атрофида барча, шу қаторда журналистларни ҳам бирлаштириш, бир мақсад йўлида ҳамжиҳатликда иш олиб боришдан иборат эди.
Давра суҳбати шаклида ўтган бу йиғилишда мутлақо очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бош мураббий журналистларнинг барча саволларига жавоб берди. Уларни қизиқтирган барча муаммоларга ойдинлик киритди. Журналистлар терма жамоа билан ишлашда шу вақтгача юзага келган қийинчиликлар ҳақида бош муарббийга гапириб, уларга яна дуч келмаслик учун амалий ёрдам беришини сўради ва терма жамоалар маркази фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди», — дейилади Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтидаги хабарда.
Изоҳ (0)