28 июнь куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида биринчи тарихий Европа ўйинлари ўз якунига етди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Икки ҳафта давом этган мусобақада 20 та спорт тури бўйича 243 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб борилди. Якунда Россия терма жамоаси жуда катта фарқ билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу терма жамоа спортчилари жами 164 та медални қўлга киритди. Шулардан 79 таси олтин, 40 таси кумуш, 45 таси бронза медалидир. Озарбайжон ва Буюк Британия терма жамоалари кучли учликдан жой олди.
Тошкент вақти билан соат 21:00 да Европа ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди. Қуйида эътиборингизга юқори савияда ташкил этилган маросимдан олинган сара суратларни ҳавола этамиз.
Изоҳ (0)