Туркиянинг Истанбул шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи турнир ўз якунига етди. Мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида ўзбекистонлик Темур Исмоилов кортга чиқди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Турнирда бешинчи рақам остида таснифланган Исмоилов бош мукофот учун кечган баҳсда мусобақанинг еттинчи тартиб рақамли теннисчиси, франциялик Максим Жанвиерга 2:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Таъкидлаш жоиз, Темур ярим финал беллашувида турнирнинг иккинчи ракеткаси туркиялик Сэм Илкелни 6:3, 3:6, 7:6(8) ҳисобида таслим этганди. Дарвоқе, Темур Исмоилов мусобақанинг жуфтликлар беллашувида ҳам финалга қадар етиб бориб, вице-чемпионга айланди.
Изоҳ (0)