Туниснинг Эл-Кеф вилоятида ҳарбий автомобилнинг кўприкдан ўтиши вақтида йўлга қўйиб кетилган граната портлади. Kommersant.ru’нинг хабар беришича, ҳозирча қурбонлар ёки жабрланувчилар ҳақида ахборот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 26 июнь куни жаҳон бўйлаб учта шов-шувли теракт юз берди. Францияда сиқилган газ ишлаб чиқариш заводидаги портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жиддий жабрланди. Маълум бўлишича, автомобиль газ баллонлари сақланадига омборга бориб урилган, корхонага киришда эса диний шиорлар ёзилган байроқ ва танасидан жудо қилинган бош топилган.
Туниснинг Сус шаҳридаги соҳилбўйи меҳмонхоналарига террорчилар ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида 40 киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб одамлар тан жароҳати олганди.
Кувайтдаги шиа масжидида жума намози вақтида юз берган портлаш оқибатида эса 30га яқин одам ҳалок бўлган, камида 200 киши тан жароҳати олди.
Изоҳ (0)