Kuwait Airways авиакомпаниясига тегишли самолёт бортида фавқулодда ҳолат эълон қилинди, дея хабар бермоқда RBC.ru.
Нью-Йоркдан Кувайтга учаётган лайнер фавқулодда ҳолат сабаб Буюк Британияга бурилган. Самолёт Хитроу аэропортига фавқулодда қўнган.
AirLife порталининг аниқлик киритишича, фавқулодда қўниш тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати сабаб амалга оширилган – бир неча йўловчи овқатдан заҳарланган.
Изоҳ (0)