Ёпишиб турувчи тор жинси шимлар касалланишга олиб келиши мумкин, деб хабар беради «РБК» BBC маълумотига таяниб.
35 ёшли австралиялик аёл билан юз берган ҳодиса юқоридаги хулосага келишга сабаб бўлди. Аёл тор жинсида бир неча соат чўккалаб ўтириб жавондаги нарсаларини тартибга келтирган. Кечқурун аёл оёқларининг увушиб қолганини ҳис қилган ва зўрға мустақил ҳаракатлана олган. Тез орада австралиялик аёл йиқилиб тушган ва бир неча соат давомида тура олмаган.
Аёл Аделаида Қироллик шифохонасига ётқизилгандан сўнг, шифокорлар унда қаттиқ қисилганлик синдромининг оғир шаклини қайд этди. Аёлнинг болдири шишиб кетган, қон айланиши меъёрида бўлишига қарамасдан, мушак ва асаблари шикастланган эди. Зарур ёрдам кўрсатилгач, аёл тўрт кундан кейингина мустақил юра олди.
Изоҳ (0)