Украина президенти Пётр Порошенко маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Шимкив собиқ президент Виктор Януковичнинг Британия нашрига берган интервьюсига ўз муносабатини билдирди, деб хабар беради «Сегодня».
«Агар Янукович ўзини айбсиз, деб ҳисобласа, у Украинага қайтиши ва буни судда исботлаши мумкин», — деди Шимкив.
Эслатиб ўтамиз, Виктор Янукович 2014 йил февраль ойида мамлакатдаги тартибсизликлар оқибатида Украинадан Россия ҳудудига ўтиб кетган эди. 2015 йил февраль ойида Украина Олий Радаси Януковични президент мақомидан маҳрум қилиш ҳақида қонун қабул қилган, июнь ойида эса Украинанинг амалдаги президенти Пётр Порошенко мамлакат Конституциявий судига ушбу қонунни ғайриконституциявий деб топишни сўраб мурожаат қилган эди.
Изоҳ (0)