Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисаси гувоҳига айланган эркак ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, тўрт нафар аёлни қутқариб қолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Жанубий Қозоғистон вилояти Ички ишлар департаменти маълумотларига кўра, Ғазалкент магистрал каналига ичида 10 киши бўлган «Нива» автомобили тушиб кетган.
«Машина ичидаги олти киши дарёга чўкиб кетган, тўрт нафар аёлни эса воқеа гувоҳи, маҳаллий аҳоли вакили, 1975 йилда туғилган Елмуратов Асилбек ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда қутқариб қолган. У қутқариб қолган аёлларнинг икки нафари ҳозирги вақтда реанимация бўлимида, қолган иккиси эса уйига қўйиб юборилган», - дейилади IIД хабарида.
Қайд этишларича, ҳалок бўлган олти кишининг жасади сувдан олиб чиқилган. Яна бир аёлнинг жасадини эса ғаввослар излашда давом этишмоқда.
Изоҳ (0)