Алясканинг Игл-Ривер номли манзилгоҳида Нэни лақабли мушук хонадон эшигидан қора айиқни ҳайдаб солди, дея хабар бермоқда The Time.
Ҳодиса видеоёзувини мушукнинг эгаси – Дарлисс Эллиот YouTube’га жойлаштирган.
Мушук кириш эшигининг ойнаси орқали зинада ўтирган барибални кўриб қолган ва у томонга қараб сакраган. Бундай ҳаракатни кутмаган айиқ эса чекинишга уриниб, зинадан ағанаган ва сўнг ўзини ўнглаб, нари кетган.
Эллиоттнинг айтишича, у Нэнининг бу ҳаракатларидан жуда ҳайрон қолган. Америкалик аёлнинг сўзларига кўра, унинг мушуги аслида ҳадиксирашга кўпроқ мойил эди.
«Унга нима бўлганини билмайман», - деди Дарлисс. Аёлнинг тахминича, мушук ортида хўжайини турганига ишониб, ўзида бир жасорат топган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)