Россиянинг Тула вилоятида яшовчи етти ёшли Эвелина Савушкина Россия президенти Владимир Путиндан лабрадор зотли кучук боласини совға сифатида олди, дея хабар бермоқда Interfax вилоят ҳукумати матбуот хизматига таяниб.
Қизалоққа итни минтақа раҳбари Владимир Груздев топширди, у лабрадор қизга содиқ дўст бўлишига умид билдирди. Таъкидланишича, кучукча расмийлаштирилган паспорт, шунингдек парваришлаш ва боқиш учун зарур барча воситалар билан бирга берилган.
Матбуот хизматидагилар аниқлик киритишича, Савушкина давлат раҳбарига мактуб ёзиб, унга лабрадор кучукчасини совға қилишни сўраган. Қизча онаси унга ит олиб бера олмаслигини, бироқ ўзи кучукча боқишни жуда исташини ёзган.
Изоҳ (0)