KFC фаст-фуд ресторанлари тармоғининг Хитойдаги шў’баси ресторанлардаги таомлар гени ўзгартирилган, саккиз оёқли ва олти қанотли товуқ гўштларидан тайёрланиши ҳақида ахборот тарқатган маҳаллий нашрлар билан судлашади. Бу ҳақда Informing.ru хабар бермоқда.
Хабар беришларича, мазкур ахборот маҳаллий ижтимоий тармоқлар ва микроблоглар орқали тарқатилган.
KFC раҳбарияти Хитойнинг учта медиа-компанияси - Shanxi Weilukuang, Taiyuan Zero Point ва Yingchenanzhi Success and Culture Communication’дан омма олдида узр сўраш ва етказилган маънавий зарар учун умумий 4,5 миллион юань (тахминан 735 минг доллар) товон пули тўлашни талаб қилмоқда.
Маълумот учун, KFC Хитойдаги энг йирик ресторанлар тармоғи ҳисобланади. Ҳозирги вақтда бутун мамлакат бўйлаб 4,6 мингта KFC емакхоналари мавжуд.
Изоҳ (0)