Россия бозорлари издан чиқиши, санкциялар ва эмбарго туфайли Беларусь иқтисодиёти деярли 3 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Александр Лукашенко Россия Беларусга доимий равишда кўмак бериб келишини қайд этди ва томонлар биргаликда ушбу вазиятдан чиқиш йўлини қидиришга келишиб олганини айтди. Бош вазир Андрей Кобяков бу борадаги ишлар қай йўсинда бораётгани ҳақида маълумот берди», — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Шу билан бирга, Лукашенко иқтисодиётда ижобий томонга ўзгаришлар кузатилаётганини таъкидлади.
Изоҳ (0)