Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти Чимкент шаҳрида жисмоний тарбия ўқитувчиси вояга етмаган ўқувчисини ўғирлаб кетди, дея хабар бермоқда «Tengrinews.kz» Абай тумани прокурори ўринбосари Ермек Айтимовга таяниб.
Прокуратура хабарларига кўра, Чимкентдаги 95-мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси — 25 ёшли йигит ўзининг собиқ ўқувчисини яхши кўриб қолиб, уни ўғирлаб кетган.
28 май куни 1998 йилда туғилган қиз дугонаси билан кўчада кетаётганида уларнинг ёнига машина келиб тўхтайди. Машина салонида ўқитувчи ва унинг уч нафар таниши бўлган. Эркаклар қизни куч билан машинага солиб, ўқитувчининг уйига олиб кетади.
Йигит уйига келгач, қизга турмуш қуриш таклифини билдиради, қиз уни рад этади. Бироз вақтдан сўнг қизнинг ота-онаси келиб, уни уйига қайтариб олиб кетади ва ўша куниёқ ҳуқуқ-тартибот органларига ариза ёзади.
Жисмоний тарбия ўқитувчиси 29 май куни ҳибсга олинди. Айби тасдиқланса, у 7 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Изоҳ (0)