Ёз келиши билан кишини безор қила бошлайдиган чивинларга қарши курашиш усуллари талайгина. Бундай мақсадда қўллаш мумкин бўлган мосламаларни дўконлардан харид қилиш мумкин. Бироқ «Sviter.co» сайти тақдим этган усул уй шароити учун бўлиб, бу аралашмани уйда бор нарсалардан тайёрлаш мумкин.
Бунинг учун оддий пластик бутилка, жигарранг шакар (оддий оқ шакардан ҳам фойдаланиш мумкин), дрожжи (қуруқ хамиртуруш) ва илиқ сув керак бўлади.
Пластик идишни бўйнига қараб ингичкалаша бошлаган жойидан иккига бўламиз. Кесилган идишга шакар, сув ва хамиртурушни соламиз. Ушбу аралашма бир неча метр радиусдаги чивинларни ўзига жалб этади. Ҳашаротлар қайта учиб кетмаслиги учун идишнинг бўйнини тескари қилиб, идишга солиб қўямиз. Шу тариқа, чивинлар қопқондан чиқиб кета олмайди.
Изоҳ (0)