Канадалик ихтирочи Каталин Александру Дуру ховерборд — ишлаш чоғида ерга тегмайдиган ҳаракатланиш воситасини яратди ва унда парвоз давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди, дея хабар бермоқда Meduza. Дуру ўз учар тахтасида 275,9 метр масофани босиб ўтди ва Гиннеснинг Рекордлар китобига кирди.
Ихтирочи ўз учар қурилмасини 12 ой давомида ясади. «Келажакка қайтиб» фильмларидаги антигравитаторли асл ховербордлардан фарқли ўлароқ, Каталин Дурунинг қурилмасида бақувват пропеллерлар қўлланилган.
Улар ўртасидаги яна бир фарқ шундаки, «Келажакка қайтиб»даги ховерборд модели сув устида ҳаракатлана олмасди, канадалик ихтирочи эса ўз рекордини кўл устида ўрнатди.
Изоҳ (0)