КХДР етакчиси Ким Чен Ин баллистик ракетани яратишда иштирок этган олимлар, технологлар ва мудофаа саноати ишчилари билан суратга тушди, дея хабар бермоқда ТАСС. Ракета 9 май куни сув ичида турган сувости кемасидан учирилган эди.
Ким Чен Ин олий бош қўмондон сифатида «ушбу кучли стратегик қурол яратувчиларига Корея Меҳнат партиясининг 70 йиллигига қилган ажойиб совғаси учун» миннатдорлик билдирди.
Ким Чен Ин шунингдек, келажакда улар замонавий қуролларнинг бошқа кўринишларини ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйишига умид билдириб қолди.
Изоҳ (0)