Сальвадор жанубида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида камида 14 киши ҳалок бўлди, яна 12 киши жабрланди, деб хабар қилади ТАСС.
Ҳалокат мамлакатнинг иккинчи ўриндаги энг катта шаҳри Санта-Ана ва пойтахт Сан-Сальвадорни боғлаб турувчи йўлда содир бўлди. Қурбон бўлганлар орасида 5 нафар бола ҳам бор. Болалар ўтирган автомобиль юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Воқеа жойига тез ёрдам ва полиция вакиллари етиб келди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари терговни бошлаб юборди.
Изоҳ (0)