Македония шимолидаги Куманово шаҳрида ўтказилган махсус операция натижасида саккиз нафар полициячи ҳалок бўлди, яна 37 нафари яраланди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Тўрт нафар жангари йўқ қилинган, 30 нафари музокаралардан сўнг ҳуқуқ-тартибот органларига таслим бўлган. «РБК» эса йўқ қилинган жангарилар сонини 14 киши, таслим бўлганларни 20 киши деб кўрсатмоқда.
Мамлакат ИИВ раҳбари ёрдамчиси Иво Котевский сўзларига кўра, «бир нечта объектга ўрнашиб олиб, фуқаролар ва бутун мамлакат хавфсизлигига раҳна солган террорчилик гуруҳи хавфсизлантирилган ва йўқ қилинган».
Изоҳ (0)